Banner Top

Ўзбекистон бош вазири амалий ташриф билан Қирғизистонда бўлади

  Келаси ҳафтада Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга келади. Бу ҳақда ҚР хукумати девонхонасининг ахборот бўлими хабар берди.

  7 август куни икки мамлакат бош вазирлари ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқотда Қирғизистон-Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегараларини делимитация ва деморкация қилиш борасидаги хукуматлараро комиссияси ва икки томонлама ҳамкорликка қаратилган хукуматлараро делегацияларининг бўлажак мулоқотлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Режага кўра, мазкур иккита гуруҳ йиғилишлари 15-17 август кунлари Иссиқкўл соҳилларидаги Чолпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтади. Абдулла Ариповнинг амалий ташрифи иккита комиссия доирасида бўлиб ўтади.

  Телефон мулоқотида Ўзбекистон бош вазири 2017 йилнинг октябрь ойида Қирғизистонда ўзбек маданият кунлари  ўтказилишига тайёрлигини тасдиқлади.

  Эслатиб ўтамиз, кузатувчитларнинг фикрича, ўтган йилнинг куз ойларидан бошлаб Қирғизистон ва Ўзбекистон муносабатларида илиқлашув кузатилмоқда. 2016 йилнинг 1 октябр куни Қирғизистон делегацияси ўзбек томонининг таклифига биноан ўзбек-қирғиз ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш тадбирларида иштирок этиш мақсадида Андижон вилоятига ташриф буюрди.  26 октябрь куни эса Ўзбекистон хукумат делегацияси жавоб ташрифи билан Қирғизистонга борди.  

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены