Banner Top

Россияда автоҳалокатга учраган фуқароларимизга Элчихонамиз томонидан зарур ёрдам берилмоқда

  Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси маълумотларига биноан 2017 йил 8 август куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 22:00да Россия Федерацияси Оренбург вилоятининг Нижняя Павловка – Холодне Ключи йўлининг 12-километрида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

  Йўлда “Мерседес” микроавтобуси ва “Чевролет Ланос” енгил автомобили тўқнашган. Россия ФВВ маълумотларига кўра “Чевролет Ланос” автомобилидаги 2 нафар Россия фуқароси вафот этган. Микроавтобусда бўлган 13 нафар Ўзбекистон фуқароси енгил жароҳат олган. Микроавтобус йўловчилари шаҳар ва туман касалхоналарига етказилган ва тиббий кўрикдан сўнг қўйиб юборилган.

  Элчихона Консуллик бўлими ушбу ҳодиса натижасида жабр кўрган Ўзбекистон фуқароларига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Маҳаллий ҳокимият билан, жумладан вилоят губернатори ва Оренбург тумани маъмурияти билан алоқа ўрнатилган.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены