Banner Top

Олий таълим муассасаларида педагогика йўналишида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш тўғрисида Президент қарори

  2017 йил 9 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларида педагогика йўналишида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

  Қарорга мувофиқ, Педагогика йўналишлари бўйича махсус сиртқи бўлимлар ташкил этиладиган олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланган.

  Шу ўринда олий таълим муассасалари таркибида ташкил этилган махсус сиртқи бўлимларнинг бакалавриат таълим йўналишларига қабул ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ҳамда камида уч йил педагогик амалий иш стажига эга бўлган, мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари эҳтиёжлари асосида тасарруфида ушбу таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан бериладиган тавсияномага эга педагог кадрлар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланди.

  Ўқиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

  Талабаларга имтиҳонлар, синовлар топшириш, диплом, курс, лаборатория ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтида уларнинг ойлик маошлари асосий иш жойида сақланган ҳолда бир ўқув йилида икки марта бир ойдан ўқув таътили берилади. Бунда ўқув таътиллари қоида тариқасида умумтаълим муассасаларидаги қишки ва ёзги таътил вақтига тўғри келган даврда берилади ва уларга белгиланган тартибдаги йиллик меҳнат таътилларини бериш тартиби ҳам сақланиб қолади.

  2017/2018 ўқув йили учун махсус сиртқи ва сиртқи таълимларда ўқув жараёни истисно тариқасида жорий йилнинг 1 октябридан бошланиши белгилаб қўйилди.

  Ҳужжатга кўра, Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2017 йил 30 сентябргача 2017/2018 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи бўлимига 1-курсга талабаларни қабул қилишни ташкил этади.  

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены