Banner Top

Журналистлар ижодий уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш борасида Президент қарори

  Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 10 август куни “Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорини имзолади.

 Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасини сақлаш, ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, шунингдек, Уюшманинг ва Уюшмага қарашли бўлган Республика Миллий матбуот марказининг моддий-техник базасини ривожлантиришни молиялаштириш манбаси этиб Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фонди (кейинги ўринларда “Илҳом” жамоат фонди деб юритилади) маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгиланди.

  Уюшма Тошкент шаҳар ҳокимлиги Уюшмани Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Ислом Каримов кўчаси, 16-А уйга жойлаштирилиши белгиланди.  

  Ҳужжатга кўра Уюшмага хайрия асосида 1 та “Дамас” русумли автомашина ажратилади.  

  Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Уюшма билан биргаликда эҳтиёжманд ва фаол журналистларни имтиёзли ипотека кредитлари асосида уй-жой ёки ер участкалари билан таъминлаш ишларини белгиланган тартибда йўлга қўйиши кўзда тутилган.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены