Banner Top

Президент Олмалиқ шаҳар аҳолиси билан мулоқот қилди

 

  Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрининг кўчаларида юриб, ҳалқ билан мулоқот қилди. Суҳбат давомида фуқаролар олиб борилаётган ислоҳатлар ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалга оширилган ишлар учун Президентга  миннатдорчилик билдирдилар.

  Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг мис эритиш фабрикаси ва махсус цехида бўлиб, иш жараёни билан танишди.

  Шундан сўнг, Президент комбинатнинг мажлислар залида шаҳар ёшлари ва жамоатчилик вакиллари билан учрашди. Олмалиқ шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, янги иш ўринлари яратиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Манба: President.uz

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены