Banner Top

Шавкат Мирзиёевнинг Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида илгари сурган таклифлари

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9-10 сентябрь кунлари Қозоғистонда бўлиб, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида иштирок этди.

  Давлатимиз раҳбари саммитдаги чиқишида бир қатор амалий таклифларни йиғилиш иштирокчилари эътиборига ҳавола этди.

  Қуйида мазкур таклифлар билан танишишингиз мумкин:

  - “Персоналлаштирилган қишлоқ хўжалиги” концепциясини ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилиш; 

  - Илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграциялашган ҳамкорликни йўлга қўйиш. Шу муносабат билан Қозоғистон Президенти муҳтарам Нурсултон Абишевич Назарбоевнинг барқарор ва инклюзив иқтисодий тараққиётга эришиш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган мусулмон давлатлари ўртасида инфратузилмалар бўйича интеграцияни ташкил этиш ҳақидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаш;

  - Доимий қўмитанинг аъзо давлатлар ҳудудида олтита Юқори самарали компьютер марказини ташкил этиш тўғрисидаги тавсиясига мувофиқ, шундай марказлардан бирини Ўзбекистонда жойлаштириш;

  - Ёш олимларга билим ва тажриба алмашиш, биргаликда тадқиқотлар ўтказиш имконини берадиган Мусулмон олами ёш олимлари халқаро марказини тузиш;

  - Доимий қўмита ҳомийлигида Ўзбекистонда Ал-Хоразмий хотирасига бағишлаб, ёш математиклар ўртасида Халқаро олимпиадани ташкил этиш;

  - Мусулмон дунёсида эришилаётган илм-фан ютуқларини муносиб тақдирлаш ҳамда уларни халқаро миқёсда оммалаштириш учун Ислом ҳамкорлик ташкилотининг махсус мукофотини таъсис этиш;

  - Муқобил энергия манбаларини кенг миқёсда ўзлаштириш барчамиз учун ғоят долзарб аҳамиятга эга. Шу боисдан бу йўналишдаги илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-инновацион лойиҳаларни биргаликда, хусусан, инвестициялар киритиш ҳисобидан амалга ошириш;

  - Аъзо давлатларнинг барқарор иқтисодий ривожланиши, аҳолининг муносиб ҳаёт даражасини таъминлаш мақсадида Фан ва технологиялар бўйича саммитни ҳар уч йилда бир марта ўтказишни ва ушбу таклиф қўллаб-қувватланган тақдирда, кейинги саммитни 2020 йилда Ўзбекистонда ўтказиш.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены