Banner Top

Ўзбекистон Мянма ҳукуматини бегуноҳ мусулмонларга қарши зўравонлик хатти-ҳаракатларни тўхтатишга чақирди

  Куни кеча 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Мянмадаги вазият юзасидан расмий баёнот эълон қилди.

  Баёнотда Ўзбекистон Мянма ҳукуматини бегуноҳ мусулмонларга қарши зўравонлик хатти-ҳаракатларни тўхтатишга ва бу ҳодисанинг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўришга ҳамда муаммони фақатгина тинч йўл билан ҳал этишга чақириши таъкидланган.

  Шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати томонидан мянмалик қочқинларнинг эҳтиёжлари учун уларга инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида қарор қабул қилингани маълум қилинган.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены