Banner Top

Тожикистон ва Эрон “музлатилган” алоқаларни мустаҳкамлашга уринмоқда

  Душанбеда 8  ноябрь куни Эроннинг Тожикистондаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Муҳаммад Жавад Зариф ва  Сирожиддин Аслов иштирок этди.

 Эрон ОАВнинг хабарига кўра, бундан аввал Эрон ташқи сиёсат маҳкамасининг раҳбари Мухаммад Жавад Зариф Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан бир неча соат давомида ёпиқ эшиклар ортида суҳбатлашган. Томонлар Тожикистон ва Эрон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик билан боғлиқ устивор масалаларни, жумладан, аввал эришилган шартномаларни ҳаётга татбиқ этиш, савдо, инвестиция, энергетика, трансапорт, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

  Эрон ташқи ишлар вазири ўзининг қисқача нутқида,Тожикистон хукуматига мурожаат қилар экан, “бу ер бизнинг уй, дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мамлакатларимиз ва миллатларимиз фаровонлигига хизмат қилади, бу бизнинг устивор мақсадимиздир” деди. 

  Ўз навбатида Сирожиддин Аслов баёнот бериб, бу ҳодиса умумий тил ва маданиятга эга бўлмиш икки мамлакат ҳамкорлигини мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан жуда ҳам муҳим эканлигини таъкидлади ва тожик-эрон носоғлом муносабатларига сабаб бўлувчи ҳодисаларни танқид қилди.

  Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги матбуот котиби Жамшед Саъдуллоев, хукуматлараро қўшма комиссияда иштирок этиш мақсадида Эрон делегацияси Душанбега  12 ноябрь куни етиб келишини маълум қилди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены