Banner Top

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари учун муносиб келажакни таъминлашнинг олтита йўналишини маълум қилди

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ўтган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро конференцияда нутқ сўзлади.

  Президентимиз ўз нутқида Марказий Осиё давлатлари учун муносиб келажакни таъминлашнинг олтита асосий йўналишлари ҳақида сўз юритди.

  Муносиб келажакни таъминлаш учун бугун биз қандай аниқ вазифаларни бажаришимиз муҳим ва зарур?

  Биринчидан, бу савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ҳамда кооперацияни мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратишдир.

 Иккинчидан, минтақанинг транзит-логистика салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш ва транспорт инфратузилмасининг жадал ривожланишини таъминлаш лозим.

  Учинчидан, бу – Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдир.

  Тўртинчидан, бу – давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш жараёнини тезда ва узил-кесил якунига етказишдир.

  Бешинчидан, минтақада сув ресурсларидан адолатли фойдаланиш муаммосини имкон қадар тезроқ тартибга солиш лозим.

  Олтинчидан, мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасида маданий-гуманитар алоқалар, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш лозим.

  Ҳар бир йўналиш аниқ мисоллар, амалга оширилган ва оширилаётган ишлар мисолида асослантириб берилди.

  Шунингдек, давлатимиз раҳбари конференция якуни бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясига Марказий Осиё минтақасида тинчлик, хавфсизлик ва барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир махсус резолюция қабул қилиш ҳақида мурожаат қабул қилиш зарурлиги борасида ўз таклифини билдирди.

 

Сўнги ўзгартириш: Шанба, 11 Ноябрь 2017 16:11

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены