Banner Top

Трамп Россиянинг АҚШдаги сайловларга аралашуви бўйича иш юзасидан Америка махсус хизматларига ишонишини билдирди

  АҚШ Президенти Дональд Трамп баёнот бериб, ўтган йили бўлиб ўтган АҚШдаги президентлик сайловларига Россиянинг аралашуви эҳтимоли билан боғлиқ ишнинг тергов қилинишида Америка махсус хизматларига тўла ишонишини айтди.

  Бу ҳақда АҚШ президенти 12 ноябрь куни Ханойда бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистларга айтди.

  Шу тариқа у журналистларнинг, Россия президенти Владимир Путинга ишончи тўғрисида айтган гапларини изоҳлаш борасидаги илтимосига жавоб қайтарди. Яқинда Трамп баёнот бериб, Россия президентининг АҚШ сайловларига Кремлнинг аралашмагани тўғрисидаги фикрларига ишонишини айтган эди.

  Бундан аввал Трамп ўзининг твиттерида Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммитида Путин билан бўлиб ўтган учрашуви ҳақида изоҳ берган эди. Унинг сўзларига қараганда, улар “Сурия масаласини яхши муҳокама қилишган”. Трамп шунингдек, Шимолий Корея инқирозини ҳал қилишда Путин ва Хитойнинг ёрдамига умид қилишини ҳам ёзди.

  Бундан ташқари, Трамп Сурия ва Украинадаги инқирозларни барқарорлаштиришда Россия жиддий ёрдам кўрсатишига ишонишини ҳам билдирди.

  Россия ва АҚШ Президентлари Вьетнамда бўлиб ўтган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммитида учрашдилар. У ерда улар Сурия бўйича қўшма баёнот юзасидан келишиб олишди ва “Ислом Давлати”га қарши кураш унинг устидан ғалаба қозонгунга қадар давом эттавериши юзасидан келишувга эришдилар. Иш графиклари мос келмагани боис расмий учрашув бўлиб ўтмади.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены