Banner Top

Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Германияга ташриф буюради

  2017 йилнинг 14-17 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Германия Федератив Республикасига ташриф буюради.

  Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар бермоқда. Ташриф давомида Мюнхен шаҳрида Бавария Федерал ери Бош вазири Ҳорст Зеэҳофер ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар ўтказиш кутилмоқда.

  Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси ва Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашининг мажлисларида иштирок этади, «KfV» Германия тараққиёт банки ва ГФР етакчи компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказади ҳамда мамлакатимиз билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдирган баъзи йирик замонавий корхоналарга ташриф буюради.

  Бўлажак Ўзбекистон-Германия бизнес форуми доирасида ва ташриф якунига кўра иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены