Banner Top

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сергели туманида фойдаланишга топширилган янги мактабни бориб кўрди

  Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сергели туманида фойдаланишга топширилган янги мактабни бориб кўрди.

  Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Замонавий талаблар асосида бунёд этилган 630 ўринли 55-сонли мактабда ўқувчилар ва ўқитувчилар учун барча шароит яратилган. Ёруғ хоналар, қулай мебель, ўқув-лаборатория ускуналари, спорт зали, стадион, ошхона-буфет ва бошқа қулайликлар болаларнинг сифатли таълим олишида муҳим ўрин тутади.

  Соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида ўқитувчилар, ота-оналар, ўқувчи-ёшларнинг фикр ва мулоҳазалари, таклифларини пухта ўрганиш, уларга таянган ҳолда иш кўришга тизимли ёндашилмоқда. Хусусан, аҳоли кенг қатламининг хоҳиш-истаклари инобатга олинган ҳолда янги ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларида 10-синфлар ташкил этилиб, ўқувчиларнинг интилишига қараб улар мактаб, коллеж, лицейларда таълимни давом эттириши учун кенг шароитлар яратилди.

  Маълумки, пойтахтимизнинг айрим ҳудудларида мактаб ўқувчиларнинг уйларидан узоқда жойлашган. Бу мактабга ўз вақтида бориб келиш, сифатли таълим олишга салбий таъсир кўрсатади. Мазкур массивда барпо этилган мактабда бу ҳолат билан боғлиқ барча жиҳатлар эътиборга олинган. Ота-оналарнинг таъкидлашича, уйларнинг ойнаванд қисмлари мактаб тарафга қаратилган бўлиб, бу болаларнинг мактабга қатнаши, танаффус пайтида ҳам уларга кўз қулоқ бўлиб туриш учун қулайдир. Бундан ташқари, болалар қорли-қировли кунларда ҳам мактабга транспорт воситаларига чиқмасдан бориб келиш имкониятига эга бўлади.

  Президентимиз мактаб билан танишар экан, таълим-тарбия соҳасида олиб борилаётган ишларни янада кучайтиришда бу каби лойиҳалар муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлади.

  Президентимиз шу ерда Сергели тумани фаоллари, нуронийлар, ёшлар, жамоатчилик вакиллари, янги уй соҳиблари билан учрашди. Учрашувда жамиятимиздаги тинчлик-осойишталик, аҳолига яратилаётган шароитлар, янги иш ўринлари яратиш тўғрисида сўз юритилди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены