Banner Top

Жээнбеков илк ташрифининг Россияга бўлишида “рамзий маъно” борлигини таъкидлади

  Президент Сўўронбай Жээнбеков президент сифатида илк ташрифини Москвага амалга ошириши ўзи учун “чуқур рамзий маъно” борлиги борасида баёнот берди.

 “Аслида шундай бўлиши керак. Бу ерда биринчи бўлишим керак. Бу бизнинг ўзаро муносабатларимизни, бизнинг иттифоқчилигимизни ва бизнинг стратегик ҳамкорлигимизни мустаҳкамлашга қатьий қарор қилганимиздан далолат беради. Қирғизистон-Россия ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш масаласига шахсан ўзингиз эътибор қаратаётганингиз учун сизга миннадорчилигимни билдираман”, - деди Жээнбеков Россия президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган учрашувда.

  Жээнбеков мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик мустаҳкамланиб ва яхшиланиши йўлида бор куч-ғайратини сарфлашини таъкидлади.

  Владимир Путин ўз навбатида сайловларда қозонган ғалабаси билан Жээнбековни табриклади.

  “Сиз тажрибали арбобсиз. Ҳукуматни бошқаргансиз. Икки мамлакат  ўртасидаги стратегик муносабатлар ўрнатилишида фаол иштирок этдингиз. Сизнинг иштирокингизда Қирғизистон Республикаси ЕОИИнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлди. Кичикроқ ортга кетишдан сўнг бугунги кунда мамлакатларимиз ўртасидаги савдо айланмаси 32 фоизга ошгани кўзга ташланмоқда. Россияга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш икки ярим баробар ошди. Бу жуда яхши кўрсаткич. Эртага биз Минскда хафсизлик соҳасидаги масалаларни муҳокама қиламиз. Президент сифатида илк ташрифингизни Россияга амалга оширганингиздан мен мамнунман”, -деди Путин.

  29 ноябрь куни Сўўронбай Жээнбеков президент сифатида ўзининг илк хорижий ташрифини Россияга амалга оширди.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены