Banner Top

Янги аэропорт якка тартибда ва корпоратив парвозлар билан боғлиқ хизматларни кўрсатишга ихтисослашади

  Ўзбекистонда ишбилармонлик авиацияси ташкил этилади Президентимиз Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда халқаро талаблар асосида барпо этиладиган янги аэропорт лойиҳаси билан танишди.

  Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда ишбилармонлик авиацияси ташкил этилади. Бу Марказий Осиё минтақасида янги тизим бўлиб, якка тартибдаги ва корпоратив парвозлар, шунингдек, улар билан боғлиқ хизматларни кўрсатишга ихтисослашади. Халқаро тилда ушбу атама «бизнес авиация» ёки «тижорат авиацияси» деб аталади.

  Шавкат Мирзиёев лойиҳа билан танишиш чоғида ҳар бир мамлакат иқтисодиёти ривожида транспорт-коммуникация тизими муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Ишбилармонлик авиацияси бу борада янги имкониятлар, тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратади. Лойиҳа ўзбекистонлик ва хорижлик ишбилармон доиралар вакилларига маҳсулотларини ташқи бозорга етказиб бериш, бизнес-шериклар топишда катта ўрин тутади.

  Президентимиз янги аэропортда хорижлик делегацияларга юксак даражада хизмат кўрсатиш, бу ерда кўплаб инфратузилма объектлари, меҳмонхона, бизнес марказлари ташкил этиш юзасидан мутасаддиларга зарур топшириқлар берди.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены