Banner Top

Вебстер университети делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди

  2017 йилнинг 4 декабр куни Тошкент шаҳрига Вебстер университети вице-президенти Питер Маҳер бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Делегация таркибидан Уокер номидаги бизнес ва технологиялар мактаби декани Симмон Куммингс ва Вебстер университети таълим мактаби декани Бренда Файф ўрин олган.

  Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида маълум қилинди. Ташриф мақсади кўра делегация Ўзбекистон томони билан Вебстер университетининг Тошкент шаҳридаги филиалини очиш билан бўлиқ техник, ҳуқуқий ва молиявий жиҳатлар ҳамда янги ўқув йилидан – 2018-йилнинг центябр ойидан бошлаб таълим муассасаси фаолиятини бошлаш масалалари муҳокама қилинади.

  Тошкент шаҳрида АҚШ университетининг биринчи филиали очилиши тўғрисидаги Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Вебстер университети ўртасидаги битим Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг центябр ойида Ню-Ёрк шаҳрига ташрифи доирасида ўтказилган Ўзбекистон-АҚШ бизнес-форуми якуни бўйича имзоланган.

  Вебстер университети делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи дастурида Олий ва ўрта махсус таълим, Мактабгача таълим, Ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирликларида учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган. Музокаралар давомида мамлакатимизда Вебстер университети филиали фаолиятининг ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатлари муҳокама қилинади ҳамда Университет томонидан тузиладиган ўқув дастурлари келишиб олинади.

  Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси маълумотларига кўра, АҚШ делегацияси Ўзбекистондаги таълим муассасаларида ташкил этилган ўқув жараёни билан танишиш мақсадида бир қатор миллий университетларга (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети) ҳамда хорижий ОТМнинг филиалларига (Инҳа университети, Турин политехника университети, Цингапур менеджмент институти, Вестминстер университети) ҳам ташриф буюради.

  Режага кўра, Вебстер университетининг филиалида Ўзбекистонлик талабалар “ахборот технологиялари”, “ахборот хавфсизлиги”, “ОАВ ривожланиши”, “бизнес”, “табиий фанлар” ва “педагогика” каби таълим йўналишларида бакалавр ва магистр даражасини олишлари мумкин бўлади. Ўқиш АҚШ университети профессорлари ва маҳаллий ўқитувчилар томонидан инглиз тилида олиб борилади.

  Шуни таъкидлаш жоизки, Вебстер университети 1915-йилда Миссури штати Цент-Луис шаҳрида ташкил этилган. Университетнинг муваффақиятли фаолият юритаётган Швейтсария, Австрия, Греция, Голландия, Хитой, Таиланд ва Гана каби давлатларда 7та халқаро филиаллари мавжуд. Шунингдек, 2017-йилда Американинг энг яхши университетлари рейтингида 24-ўринни эгаллаган.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены