Banner Top

The New York Times: “Ўзбекистон ўз эшикларини очмоқда”

  АҚШнинг «The New York Times» нашри 2017 йил 27 ноябрь куни “Ўзбекистон ўз эшикларини очмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни ислоҳ этишни бошлагани таъкидланган.

  Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда. АҚШнинг «The New York Times» нашри томонидан 2017 йил 27 ноябрь куни эълон қилинган “Ўзбекистон ўз эшикларини очмоқда” сарлавҳали мақолада Ўзбекистон шу йил август ойида 2019 йилдан бошлаб аҳолининг давлат ҳокимияти рухсатисиз четга чиқиш имконини бермаган хорижга чиқиш визаларини бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилгани алоҳида қайд этилган.

  Шунингдек, нашр Тошкент пахта йиғимига жўнатилган минглаб ўқитувчи, талаба ва тиббиёт ходимларини уйга қайтаришга топшириқ берди ҳамда давлат захираларининг ўсишига хизмат қилган, лекин савдо ва инвестицияларга тўсқинлик қилган капитал ҳаракатини назорат қилиш чораларининг аксариятини бекор қилди, деб ёзган.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены