Banner Top

Ғуломжон Ибрагимов Тошкент вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

  Ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад – аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришдир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 5 январь куни Тошкент вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари билан танишди.

  Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

 Давлатимиз раҳбари Тошкент вилояти иқтисодиётини ривожлантириш, молиялаштириш манбасини кенгайтириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, иш ўринлари яратиш, ижтимоий шароитни яхшилаш чора-тадбирлари ҳақида сўз юритди.

  Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ғуломжон Иномович Ибрагимов Тошкент вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены