Banner Top

Президент замонавий алоқа воситаларини кўздан кечирди

  Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда ишлаб чиқарила бошланган рақамли радиостанция техникалари билан танишди.

  Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда. Ушбу замонавий маҳсулотлар давлатимиз раҳбарининг қарорига асосан "Ўзэлектоаппарат" заводида ишлаб чиқарилмоқда.

  Хитойнинг Hytera компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу лойиҳа самарасида 8 турдаги аппаратлар тайёрланмоқда. Илғор технологияларга асосланган бундай техникалар шу пайтгача юртимизда ишлаб чиқарилмас эди. Рақамли радиостанция воситалари импорт ўрнини босиши, ахборот хавфсизлигини таъминлаши билан улкан аҳамиятга эга.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены