Banner Top

Шавкат Мирзиёев афғон муаммосини тинч йўл билан ҳал этишдаги асосий мақсад ва вазифаларни маълум қилди

  Маълумки, 26-27 март кунлари Тошкентда Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу конференцияда иштирок этиб, ўз нутқида Афғонистонда тинчлик ўрнатишдаги асосий  мақсад ва вазифаларни маълум қилди.

  Биринчи – афғон муаммосини тинч йўл билан ҳал этишнинг асосий тамойилларини  ишлаб чиқиш ва улар бўйича кенг ва қатъий халқаро консенсус – муросага эришиш;

  Иккинчи – Афғонистон ҳукумати ва қуролли мухолифат ўртасида  музокараларни бошлаш  механизмини  ишлаб чиқиш;

  Учинчи – Афғонистонда миллий келишув жараёнига  халқаро ҳамжамият томонидан кўмак бериш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш.

  “Ва ниҳоят, барча манфаатдор ташқи кучларнинг қуролли мухолифатдан Афғонистон ҳукумати билан музокаралар столига ўтиришини, қарама-қаршилик ва зўравонликка  чек қўйишни қатъий ва бир овоздан талаб қилиши беқиёс аҳамият касб этади.

  Бундан бошқа йўл йўқ. Бизнинг фикримизча, бугунги учрашувимизнинг бош ғояси шундан иборат”, - дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены