Banner Top

“Давлат мукофотлари тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди

  Янги таҳрирдаги Қонунга кўра давлат мукофотлари - «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони, Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари, Ўзбекистон Республикасининг орденлари, Ўзбекистон Республикасининг медаллари, Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғидан иборат.

  Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари қуйидагилардан иборат:

  «Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби»;

  «Ўзбекистон Республикаси фан арбоби»;

  «Ўзбекистон ифтихори»;

  «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти»;

  «Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси»;

  «Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси»;

  «Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми»;

  «Ўзбекистон Республикаси халқ устаси»;

  «Ўзбекистон Республикаси халқ шоири»;

  «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси»;

  «Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи»;

  «Ўзбекистон Республикасида коммунал, маиший ва савдо соҳасида хизмат кўрсатган ходим»;

  «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқа ходими»;

  «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист»;

  «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»;

  «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист»;

  «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор»;

  «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор»;

  «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи»;

  «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими»;

  «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган меъмор»;

  «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор»;

  «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллачи»;

  «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими»;

  «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими»;

  «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози»;

  «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи»;

  «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими»;

  «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими»;

  «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими»;

  «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор»;

  «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист»;

  «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими»;

  «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи».

  Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари берилган шахсларга белгиланган намунадаги кўкрак нишони ва унга доир гувоҳнома топширилади.

  Ўзбекистон Республикасининг орденлари қуйидагилардан иборат:

  «Мустақиллик» ордени;

  «Амир Темур» ордени;

  «Жалолиддин Мангуберди» ордени;

  «Буюк хизматлари учун» ордени;

  «Эл-юрт ҳурмати» ордени;

  «Фидокорона хизматлари учун» ордени;

  «Меҳнат шуҳрати» ордени;

  I ва II даражали «Соғлом авлод учун» ордени;

  I ва II даражали «Шон-шараф» ордени;

  «Дўстлик» ордени;

  «Мардлик» ордени.

  Ўзбекистон Республикасининг медаллари қуйидагилардан иборат:

  «Жасорат» медали;

  «Содиқ хизматлари учун» медали;

  «Келажак бунёдкори» медали;

  «Шуҳрат» медали.

 

  Қонуннинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены