Banner Top

АҚШ бугун Россияга нисбатан янги санкцияларни эълон қилади

  АҚШ Молия вазирлиги бугун Россияга нисбатан янги санкцияларини эълон қилади. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли якшанба куни CBS News телекомпаниясига берган  интервьюсида маълум қилди.

 Янги санкциялар Сурия президенти Башар Асад ҳукумати учун жиҳозлар етказиб берган ва кимёвий қуроллар қўлланилишига алоқаси бўлган ҳар қандай компанияга нисбатан жорий этилади. Хейлининг таъкидлашича, АҚШ Россияга “кучли сигнал юборди”. “Улар бунга қулоқ солишларига умид билдирамиз”, – деди АҚШнинг БМТдаги доимий вакили.

  АҚШнинг Россиядаги элчиси Джон Хантсман РФ Ташқи ишлар вазирлигига мактуб йўллади, унда Башар Асаддни қўллаб-қувватлагани учун Россияга нисбатан янги санкциялар тайёрланаётгани маълум қилинган, дея 15 апрель куни хабар берди “Коммерсант” газетаси.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены