Banner Top

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари бизнес-форумга ташриф буюрди

  Бу ишбилармон доираларнинг фаол ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаш давлат раҳбарларининг эътиборида экани, улар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилишининг яна бир тасдиғи бўлди.

  Мамлакатимизда хорижий сармоядорлар учун кенг имкониятлар очилмоқда. Хорижий сармояларни рағбатлантириш ва тўлиқ ҳимоя қилиш мақсадида зарур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Бизнес ривожига ғов бўлиб турган турли тўсиқлар олиб ташланди. Ишбилармонлик муҳитини яхшилашни қатъий давом эттирган ҳолда, ташқи савдо ва божхона-тариф назорати кескин камайтирилди.

  Тадбиркорлик субъектларини лицензиялаш жараёнларини янада қисқартириш ва соддалаштиришга доир қарорлар қабул қилинди. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятида 42 турдаги лицензия ва рухсатномалар бериш жараёнлари бекор қилинди. 38 турдаги фаолият учун лицензиялар 17 тагача оптималлаштирилди, 25 турдаги тадбиркорлик фаолияти учун рухсат бериш жараёнлари соддалаштирилди.

  Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган Солиқ концепцияси бизнес ва инвесторлар учун жуда катта енгиллик беради.

  Мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида эркин иқтисодий ҳудудлар ташкил этилгани, уларда инвесторлар барча турдаги солиқ тўловлари ва импорт божларидан озод этилгани таъкидланди. Ҳозирги кунда 300 дан зиёд инвесторлар эркин иқтисодий ҳудудларда яратилган қулай шароитлардан фойдаланган ҳолда фаолият олиб бормоқда.

  Туркия ишбилармонлари учун ҳам алоҳида қулайликлар яратилди. Кириш визалари бекор қилингани, тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилгани ўзаро алоқаларга кенг йўл очди.

  Бугунги кунда юртимизда Ўзбекистон – Туркия ҳамкорлигида 500 га яқин қўшма ширкат фаолият юритаётган бўлса, уларнинг 59 таси шу йилнинг биринчи чорагида ташкил этилган.

  Туркия Президенти ва ишбилармонлари Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йили  бундай қулайлик ва енгилликлар бизнесменларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига қизиқишини оширганини таъкидлади.

  Ушбу бизнес форум доирасида 3 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари бўйича битимлар имзолангани бунинг тасдиғи бўлди.

  Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Ражаб Таййип Эрдоған ишбилармонлар бу келишувларни амалга ошириш бўйича фаол иш олиб бориши зарурлигини таъкидладилар.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены