Воскресенье, Август 25, 2013

Сурия президенти йил бошидан буён биринчи марта кўриниш берди

 Суриянинг амалдаги президенти Башар Асад Дамашқ чеккасидаги ҳудудга ташриф буюриб ҳалок бўлган қаҳрамонлар хотираси куни муносабати билан ҳалок бўлган аскарларнинг оилалари (болалари ва аёллари) билан учрашди.

 Бу ҳақда РИА Новости САНА миллий агентлиги хабарига асослниб маълум қилди. “Мен ушбу кунда сизлар билан, ҳалок бўлган қаҳрамонлар болалари ва қизлари билан бирга бўлишни буюк бахт деб ҳисоблайман”, - дея таъкидлаган давлат раҳбари.

  Сурия президенти сўнгги марта жамоатчилик билан янги йил арафасида кўришган эди. Ўшанда у Дамашқ чеккасидаги Жобар туманида фронт чизиғидаги ҳарбийлар билан учрашган.

 

Ўқилган 465 маротаба