Воскресенье, Август 25, 2013

Башар Асад 2011 йилдан буён биринчи бор Россияга сафар қилди

 Жорий йилнинг 20 октябрь куни Сурия президенти Башар Асад Москвага расмий ташриф буюрди.

 Кремлда россия-сурия ўртасида юқори доира вакиллари иштирокида тор ва кенг доирада музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда РФ президенти расмий сайтида хабар берилади.

 Россия раҳбари Суриядаги беқарор вазиятга қарамай Москвага келгани учун Башар Асадга миннатдорчилик билдирди. Шу ўринда Россия Сурия томонининг мурожаатига кўра, Сурия халқига халқаро терроризмга қарши курашда ёрдам беришга қарор қилганини ва бунинг натижасида ҳозирда қатор ижобий натижаларга эришилаётганини таъкидлаб ўтди.

 Россия Сурияга нафақат терроризмга қарши курашда балки, ундан кейинги мамлакатда сиёсий барқарорликка эришилишида ҳам ёрдамини аямаслигини билдирди.

  Ўз ўрнида Башар Асад Россия раҳбарияти, Россия халқига Сурияга кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди. Агар Россия ёрдам бермаганда террорчиларнинг минтақадаги фаолияти бундан ҳам фаолроқ бўлиб, кўпроқ ҳудудда назорат ўрнатган бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди.

  Шу ўринда Сурия Россия билан мамлакатни иқтисодий, сиёсий жиҳатдан қайта тиклашда ҳамкорлик қилишига умид билдиришини таъкидлаган.

 

Ўқилган 467 маротаба