Воскресенье, Август 25, 2013

Пентагон раҳбари “Толибон” Афғонистонда ўз позициясини мустаҳкамлаб олганини таъкидлади

“Толибон” Афғонистондаги ўз позициясини мустаҳкамлаб олди, аммо ҳукумат қўшинлари улар курашда муваффақиятларга эришмоқда.

 Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер маълум қилди. У “Толибон”нинг кучайиши кутилганидек ўтган йили юз берганини айтиб ўтган. АҚШ мудофаа вазири Пентагондаги брифингда, афғон хавфсизлик кучларининг яхши курашаётгани, аммо улар айни вақтда шаклланиш босқичида эканлигини ва бу йил аввалгидан ҳам мустаҳкамроқ бўлишини айтиб ўтган.

 Журналистлар толибларга қарши курашда америкалик ҳарбийларнинг бевосита курашга кириши мумкинлиги ҳақидаги саволга, Картер Пентагон ўйлаб иш кўриши ва нимани зарур деб билса шуни амалга оширишини айтиб ўтган. Шунингдек, афғон хавфсизлик кучларини молиялаштириш 2017 йил АҚШ бюджетида кўзда тутилгани маълум қилинган.

 

Ўқилган 398 маротаба