Воскресенье, Август 25, 2013

Айовадаги биринчи босқич сайловларда Тед Круз Трампни ортда қолдирди

 Техас шататидан бўлган сенатор Тед Круз, республикачилардан президентликка номзодлар орасида Айова штатида бўлиб ўтган биринчи босқич сайловда Доналд Трампни ортда қолдирган.

 Бу ҳақда сешанба куни BBC News хабар бермоқда. Учинчи ўринда Флорида штатидан сенатор Марко Рубио бўлган.

 Трамп барча номзодларни табриклаган ва унинг учун иккинчи ўринни эгаллаш фахр эканлигини билдирган ҳамда президентлик учун курашда иштирокига ишонишини таъкидлаган.

 Республикачилар ўртасидаги сайловнинг дастлабки натижалари қуйидагича бўлган:

 

 

  Тед Круз - 27,7%

  Доналд Трамп - 24,4%

  Марко Рубио - 23%

  Бен Карсон - 9,3%

  Қолган номзодлар 5%дан кам овоз олган.

  Демократлар партиясидан номзодлар ўртасидаги сайлов натижалари ҳозирча ноъмалум. Шунга қарамай, ҳисоблаб чиқилган овозларнинг 89% якуни бўйича, Хиллари Клинтон ва Берни Сандерс ўртасидаги фарқ 1 фоиздан камроқни ташкил этмоқда.

 Шунингдек, уч номзоддан бири Мэриленд штати губернатори Мартин О'Мэлли ўзининг сайловолди кампаниясидаги иштирокини якунлаган.

 

Ўқилган 375 маротаба