Воскресенье, Август 25, 2013

Тед Круз президентликка номзодлик учун курашдан чиқди

 Техаслик сенатор Тед Круз Республикачилар партиясидан президентликка номзодлик учун курашни якунлагани ҳақида CNN хабар бермоқда.

 Ушбу қарорни сенатор Индиана штатидаги праймериз натижасидан сўнг қабул қилган.

 “Энг бошиданоқ мен ғалабага эришишга реал имконият бўлсагина курашни давом эттиришимни айтгандим. Бугун кечаси мен йўлимнинг тугаганлигини айтаман. Бизнинг умидимиз Индианадан эди, аммо сайловчилар бошқа йўлни танлашди”, — дейди Круз ўзининг сайловолди штабига мурожаатида.

 Индиана штатадаги сайловда ҳисоблаб чиқилган 69% овозлар якунига кўра, Трамп 53% овоз билан етакчилик қилмоқда. Тед Круз эса — 37%, Кейсик учун 12% овоз берилган.

 

Ўқилган 266 маротаба