Воскресенье, Август 25, 2013

АҚШ мудофа вазири эълон қилинмаган сафарини давом эттириб Афғонистонга келди

  АҚШ мудофа вазири Эштон Картер навбатдаги эълон қилинмаган ташрифи билан Ироқдан сўнг Афғонистонга келди.

 Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар бермоқда. Телеканалга кўра, Пентагон раҳбари Баграмдаги АҚШ ҳарбий авиабазасига (Қобулдан 50 км масофада) келиб тушган. У ердан Картер Қобулга йўл олган бўлиб, пойтахтда мамлакат президенти Ашраф Ғани билан учрашади.

 Аввалроқ Америка мудофа вазири Бағдодга сафар қилган бўлиб, у ерда Ироқ раҳбарияти билан ДАИШ террорчиларига қарши кураш жараёнини муҳокама қилди.

 

Ўқилган 334 маротаба