Воскресенье, Август 25, 2013

Асад қуролларини ташлаган жанггариларга амнистия беришини эълон қилди

bashar asad Сурия президенти Башар Асад келгуси 3 ой ичида қуролларини ташлаб таслим бўлган жанггариларга амнистия беришини эълон қилгани ҳақида SANA агентлиги хабар бермоқда.

 Ушбу қарор 28 июлдан бошлаб амал қила бошлайди. Хабарларга кўра, Асаднинг ушбу қарори ҳукумат қўшинларининг Ҳалабнинг шарқий қисмидаги жанггариларни қуршаб олган вақтга тўғри келган.

 Аввалроқ, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу РФнинг Сурия ҳукумати билан ҳамкорликда Ҳалабда кенг миқёсли гуманитар операция бошлагани маълум қилинган эди. Шунинг учун, Дамашқнинг қуролларини ташлаган жанггариларга амнистияни кафолат беришини тасдиқлаган.

 

Ўқилган 373 маротаба