Воскресенье, Август 25, 2013

“Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил” эсдалик нишони таъсис этилади

 Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

  Мазкур фармон Ўзбекистон Республикаси 28 ноябрда Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган бўлиб, “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил” эсдалик нишони Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллигини нишонлаш ҳамда давлатимизнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни барпо этишга салмоқли ҳисса қўшган ҳарбий хизматчиларни, Қуролли Кучлар фахрийларини ва хизматчиларини қўллаб-кувватлаш мақсадида жорий этилгани қайд этилган.

 Фармонга мувофиқ, эсдалик нишоннинг Низоми ва тавсифи ҳам белгиланган. Низомда эсдалик нишон билан Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича жанговар ҳаракатларда иштирок этган, захирага бўшатилган ёки истеъфога чиқарилган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, ҳарбий ҳамда хизмат бурчини бажаришда ҳалок бўлган ёхуд ярадор бўлган ва шикастланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари тақдирланаиши белгиланган.

 “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил” эсдалик нишони Ўзбекистон Республикаси Президенти – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони номидан қўшилма командири ва ундан юқори лавозимдаги шахслар томонидан тантанали вазиятда топширилади. 

  Мукофотланганларга эсдалик нишони билан бирга белгиланган шаклдаги гувоҳнома берилади.

 

Ўқилган 311 маротаба Сўнги ўзгартириш Сешанба, 06 Декабрь 2016 15:30