Воскресенье, Август 25, 2013

Обама Пентагон томонидан “Улкан хизматлари учун” медали билан тақдирланди

 АҚШ президени лавозимини тарк этаётган Барак Обама чоршанба кунги иш вақтини мамлакат қуролли кучлари билан ҳайрлашув тадбирига бағишлади.

 Виржиниядаги Майер-Хендерсон-Холл ҳарбий базасида бўлиб ўтган тантанали маросимда Обама Мудофа вазирлигининг “Улкан хизматлари учун” медали билан тақдирланди.

 Мукофотни тақдирлаш аввалида Президент томонидан амалга оширилган ишлар ёдга олиб ўтилди. Жумладан, бошқа давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлагани, қуролли кучларни техник жиҳатдан янгилагани айтиб ўтилди. Шунингдек, унинг Усама бен Ладенни йўқ қилиш опреациясини бошқаргани, айни вақтдаги ДАИШ террорчи гуруҳини йўқ қилиш арафасида амалга ошираётган ишлари санаб ўтилди. Европа мамлакатларига кўрсатган ҳарбий ёрдами, Осиё давлатлари билан алоқаларни яхшилагани ҳам таъкидланди.  

  Медални президентга мудофа вазири Эштон Картер топширди.

 

Ўқилган 238 маротаба Сўнги ўзгартириш Пайшанба, 05 Январь 2017 17:19