Воскресенье, Август 25, 2013

Венесуэла олий суди президентга нисбатан импичмент эълон қилинишини ноқонуний деб атади

 Венесуэла Олий суди мухолифатнинг парламент кўпчилиги томонидан қабул қилинган президент Николас Мадурони истеъфога чиқариш тўғрисидаги қарорини конституцияга зид деб ҳисоблади.

 Хабарларга кўра, Олий суд мухолифат томонидан бошқарилаётган Миллий Ассамблея томонидан президент Модурони лавозимидан четлатиш ва янги сайловга тайёргарлик кўриш бўйича овоз беришини конституцияга зид деб атаган.

 Шунингдек, олий суд қонун чиқарувчи органнинг конституцияда назарда тутилмаган масалаларда қарор қабул қилиш ваколотига эга эмаслигини маълум қилган. 

  Николас Мадуронинг президентлик муддати 2019 йилда якунланади.

 Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Венесуэлада иқтисодий инқирознинг юзага келиши сиёсий инқирозга олиб келган бўлиб, парламентни мухолифат, ҳукуматни Модуро бошчилигидаги сиёсий куч бошқармоқда. Оқибатда ҳукумат қарорларини парламент қўллаб-қувватламаслиги ёки парламент қарорларини ҳукумат ижро қилмаслиги каби ҳолат юзага келган.

 

Ўқилган 89 маротаба