Жисмоний шахсларга такси хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бериш масаласи қўшимча ўрганилиши маълум қилинди
2018 йил 11 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек бизнес юритиш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди.