Германия расмийлари ҳамдардлик билдирди
Қозоғистон Республикасининг Ақтўбе вилоятида 52 нафар инсон ҳалок бўлган фожиали автобус ҳалокатидан бутун Германия чуқур қайғуда.
Қозоғистон Республикасининг Ақтўбе вилоятида 52 нафар инсон ҳалок бўлган фожиали автобус ҳалокатидан бутун Германия чуқур қайғуда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мисрнинг Синай ярим оролида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб тинч аҳоли, хавфсизлик ходимлари қурбон бўлганлиги муносабати билан ушбу мамлакат Президенти Абдул-Фаттоҳ Ас-Сисига ҳамдардлик билдирди.
Хабарларга кўра, мудҳиш террорчилик оқибатида қурбонлар 235 кишига етган ва 130дан ортиқ одам жароҳатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг Кармоншоҳ ва Илом вилоятларида кучли зилзила натижасида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийга ҳамдардлик билдирди.
2017 йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Португалия Республикаси Президенти Марсело Ребело де Соузага мамлакатнинг марказий қисмларини қамраб олган ўрмон ёнғинлари натижасида инсонлар ҳалок бўлиши ва вайронагарчиликлар муносабати билан мактуб йўллади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Абдул Ҳамидга, мамлакатда юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга йўллаган ҳамдардлик мактубида “Байкалорти ўлкасида йўловчи автобуси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдим”, – дейилади.
Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий таъзия ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради ҳамда жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилади.